Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

замонда бир муддат яшадилар. Шунингдек, Халифалик тугатилгандан бошлаб то шу кунгача душманлари тарафидан ҳамма нарсада, айниқса бошқарув ва молия сиёсатида Исломга зид бўлган низом асосида бошқариб келинмоқдалар. Шунинг учун одамлар ўзлари яшаб турган ёмон воқеликни тушуниб етишларини, яқин келажакда қандай яшашлари вожиблигини, бу воқеликни ўзгартириб уни қандай ҳаётга айлантиришлари лозимлигини аниқ тасаввур қилишлари керак. Одамлар исломий ҳаётга ўтиш аста-секин эмас, балки бирданига ва тўлиқ бўлишини, Ислом инқилобий (яъни бир дафъада) татбиқ этилишини, оз-оздан ва мавжуд тузумнинг нуқсонларини ямаб-ясқаб, босқичма-босқич татбиқ этилмаслигини тасаввур қилишлари керак.


7. Ислом ўлкаларида демократияга асосланган, халққа капиталистик низомни татбиқ қиладиган, Ғарб давлатлари билан сиёсий жиҳатдан боғланган, иқлимийлик ва алоҳидалик асосига қурилган ҳукуматларнинг мавжудлиги. Бу ҳам исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракатни мушкуллаштирадиган омиллардандир. Зеро, бу ҳаракат барча Исломий ўлкаларни қамраб олгандагина самара беради. Чунки Ислом мусулмонлар ўлкаларини бир неча давлат қилишга рухсат бермайди, балки яхлит бўлишини талаб қилади. Бу эса даъват, ҳаракат, татбиқ барча Исломий ўлкаларни қамраб олишини тақозо этади. Бу, ўз навбатида, ушбу ҳукуматларни - гарчи уларни бошқараётганлар мусулмонлар бўлса ҳам - Исломий даъватга қарши кураш майдонига чиқаради. Шунинг учун, исломий ўлкалардаги ҳукуматларнинг қаршилиги натижасида юзага келадиган қийинчилик ва машаққатларни кўтаришга тўғри келса ҳам барча иқлимларда Исломий даъват олиб борилиши керак.


8. Ватанпарварлик, миллатпарварлик ва иштирокия (социализм) ҳақида афкори омманинг мавжудлиги. Ватанпарварлик, миллатпарварлик ва иштирокия асосида сиёсий ҳаракатларнинг юзага келгани. Бунга сабаб, Ғарбнинг Ислом юртларини босиб олиши, бошқарувни ўз қўлига киритиши ва бу ерларда капиталистик низомни татбиқ этиши одамларнинг қалбларида ўзларини ҳимоя қилиш майлини қўзғатиб юборди, бундан одамлар ўзлари яшаб турган ерларни ҳимоя қилишлари учун ватанпарварлик туйғуси келиб чиқди. Шунингдек, ўз жонини, оиласини, қавмини ҳимоя қилиш ва уни ҳукмронга айлантириш учун тоифачилик ҳиссини қўзғатди. Бу нарса юртдан душманни қувиб чиқариш учун ватанпарварлик номи билан ва юртга ўзиникиларни ҳукмрон қилиш учун миллатпарварлик номи билан сиёсий ҳаракатларни келтириб чиқарди. Кейин одамларга капиталистик низомнинг бузуқлиги ва яроқсизлиги маълум бўлиб қолди. Улар ўртасида иштирокияга чақириқлар тарқалди. Натижада, капиталистик низом нуқсонларини ямаш учун иштирокия номи билан уюшмалар пайдо бўлди. Бу ҳаракатларда ҳаёт низоми қандай бўлиши ҳақида юзаки, наридан-бери тасаввурдан бошқа ҳеч қандай тасаввур йўқ эди. Бу нарса уларни мабдадан, оламий мабда сифатидаги Исломдан узоқлаштириб юборди.

 

173-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203